Тўра Боболовга оид миш-мишларга ойдинлик киритилди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга оид нохуш хабарлар тарқаб кетди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати вазиятга ойдинлик киритди.
«2020 йилнинг 24 июль куни эрталаб соат 9:00 ҳолатига кўра, айни дамда Тошкент шаҳрида даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ҳолати яхши. Даволаш тактикаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартлар асосида олиб борилмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокими тўлиқ даволаниб, яқин кунларда иш фаолиятини давом эттиради», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Тўра Боболовнинг коронавирусга чалиниб, даволаш учун Тошкентга олиб келингани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter