Суд Бразилия президентига ниқоб тақиш мажбуриятини юклади
Бразилия суди мамлакат президенти Жаир Болсонаруга омма олдидаги чиқишларда ниқоб тақиш мажбуриятини юклади. Суд қарорида таъкидланишича, давлат раҳбари коронавирус пандемияси пайтида эҳтиёт чоралари кўриши «конституцион мажбуриятдир».
«Мамлакатда амалда бўлган қонунларга риоя қилиш, шунингдек, фуқароларнинг умумий фаровонлигини таъминлаш президентнинг конституцион мажбуриятлари саналадики, бу ўз-ўзидан у фуқароларнинг соғлиқ ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришини ҳам англатади», — деди судья Ренато Борелли.
Эътиборли жиҳати, Болсонаруга қарши ишни бир адвокат очдирганди.
Ушбу қарор мамлакат ҳукумати учун ҳам тааллуқли экани қўшимча қилиб ўтилган.
Жаир Болсонару коронавирусни тан олмайдиган давлат раҳбарларидан саналади (гарчи юрти пандемиянинг иккинчи йирик ўчоғига айланган бўлса ҳам). Халқ ичига ниқоб тақмасдан кириб бораверади, оралиқ масофани сақлаш тугул, одамлар билан қўл бериб кўришганига кўп гувоҳ бўлишган.
Яқинда мамлакат таълим вазири Абраҳам Вайнтрауб президент Болсонару тарафдорлари пойтахтда ўтказган митингда ниқобсиз қатнашгани учун 400 доллар жаримага тортилганди.
«Worldometer» маълумотига кўра (24.06.2020, соат 20:30), Бразилияда коронавирусни юқтирганлар сони 1 152 066 нафарга етган, 613 мингдан ортиқ бемор соғайган, қурбонлар сони — 52 788 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter