ИНҲА университети талабалари «ақлли ниқоб»ни ихтиро қилдилар
Тошкент шаҳрида жойлашган ИНҲА университети талабалари «ақлли ниқоб»ни ихтиро қилдилар.
Бу ниқоб сезиш функцияси орқали автоматик тарзда инсон ҳароратни ўлчаш, йўталиш ва нафас қисилиши каби барча маълумотларни махсус илова орқали смартфонга юборади.
Муаллифлар университетнинг Компютер ва дастурий инжиниринг факултети, 4-курс талабалари Достон Мардиев ва Азиза Абдураҳмоновадир.
Талабаларнинг фикрига кўра, бундай ниқобни қайта ва қайта ишлатса бўлади. У инсоннинг тана ҳароратига, йўталиш, акс уриш ва нафас олишда бўлаётган қийинчиликни уч хил сенсорлар орқали аниқлаб бера олади.
Ниқоб мобил илова орқали телефон билан бирлаштирилган бўлиб унинг ёрдамида ниқобга ўрнатилган сенсорлар автоматик равишда қайд этилган кўрсаткичларни смартфонга юборадилар. Илова ушбу маълумотни COVID-19 аломатлари билан таққослайди. Агар тасодиф бўлса, дастур аниқлик киритади.
COVID-19нинг ўзига хос белгилари мавжуд бўлиб, у бошқа ўткир юқумли касалликлардан ажралиб туради: юқори иситма, қуруқ йўтал, нафас қисилиши каби. Сенсорлар туфайли ниқоб бу маълумотларни осонгина аниқлай олади. Масалан, агар одамда ҳарорат 38,5 бўлса, у тез-тез йўталса ва узоқ вақт нафас ололмаса дастур ниқоб эгаси COVID-19дан шубҳаланаётганлиги ҳақида сигнал беради. Келажакда биз бу ниқобни тиббий муассасалар билан келишилган ҳолда текширшни режалаштирмоқдамиз. Тегишли аломатлари бўлган одамларга тез ёрдам бериш осон бўлади», - деди ғоя муаллифи Азиза Абдураҳмонова.
Лойиҳа муаллифи Достон Мардиевнинг таъкидлашича, айни пайтда лойиҳа якунланиб, синовдан ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter