Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сингапур университети яна катта саҳнада: коронавирус қачон тугашини бу сафар тўғри ҳисоблашди деган умиддамиз

Сингапур университети яна катта саҳнада: коронавирус қачон тугашини бу сафар тўғри ҳисоблашди деган умиддамиз

Фото: «IEEE Spectrum»

Хабарингиз бўлса, Сингапур технология ва дизайн университети глобал миқёсда ва мамлакатларда коронавирус қачон тугашини ҳисоблаб чиққанди (улар Ўзбекистонда коронавирус май ойида батамом тугайди дейишганди). Аммо коронавирус математикларни ҳам доғда қолдирди — пандемия ривожланиши кутилмаган ўзанга бурилиб кетди. Ҳисоб-китобларни тинмай янгилаверишдан толиққан сингапурлик олимлар охири олдинги барча хомчўтларни бекор қилиб, университет расмий сайтига жойланган графикларни ўчириб ташлашгача боришганди.

Аммо яқинда бир хабар пайдо бўлди — сингапурлик олимлар осонликча таслим бўлмасдан шу пайтгача ҳисоб-китобни давом эттиришган экан ва коронавируснинг қачон тугашига аниқлик киритишибди (ҳар ҳолда шунга умид қиламиз).

Демак, олимларга ишонадиган бўлсак, «2020 йил — коронавирус йили» бўлади, яъни бу балодан глобал миқёсда узил-кесил қутулиш учун «ғалвир кўтариладиган» декабрь ойини кутишимизга тўғри келади. Сингапур технология ва дизайн университети тадқиқотчилари шу ойгача умид йўқ дейишмоқда.

«New York Post» ёзишича, Сингапур университети тадқиқотчилари АҚШ инфекцияни сентябрь ойида, Буюк Британия августнинг охирида енгишини чамалашмоқда. Ҳисоб-китоблашда инфекция тарқалишининг (юқтиришга мойиллик, касаллар сони, соғайиб кетганлар) математик моделидан фойдаланилган.

Сингапурлик олимлар бу сафар адашишмаган бўлса, ҳадемай бизнинг кўчада ҳам байрам бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг