Симптомсиз коронавирус уйидан чиқмай ўтирган Кенни Далглишгача етиб борди
Англиянинг «Ливерпуль» клуби собиқ футболчиси ва бош мураббийи Кенни Далглиш шифохонада коронавирусдан даволаняпти. Бу ҳақда клуб сайти хабар берди.
Шотландияликни, аҳволи ёмонлашганидан сўнг, 8 апрель куни шифохонага келтиришган. 69 ёшли собиқ футболчидан COVID-19га тест олинганида кутилмаганда мусбат чиқди. Ваҳоланки, унда коронавирусга тааллуқли ҳеч қандай аломат сезилмаган, қолаверса, ўз ихтиёри билан уй карантинига кирган бўлган.
Фахрий футболчи барчани эҳтиёткорликка, ҳукумат ва мутахассисларнинг тавсияларига амал қилишга чақирди.
Маълумот учун: Кенни Далглиш «Селтик» билан тўрт карра Шотландия чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган.
«Ливерпуль» таркибида тўп сурганида олти маротаба Англия чемпиони бўлиб, уч карра Европа чемпионлари кубогини (ҳозирги Чемпионлар лигаси) ютган. Бир қанча муддат клубга мураббийлик ҳам қилган.
Далглиш футболдан ташқари хайрия ишлари билан фаол шуғулланган. Рафиқаси иккаласи ўсма касаллиги борлар учун ўн йил давомида пул йиғишда кўмаклашиб келишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter