Сартарошхоналарни очишни сўраганларга Рамзан Қодировнинг жавоби
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров коронавирусга қарши курашиш тезкор штаби йиғилишида сартарошхоналарни очишни сўраганларга ўз сочини тагидан олиб ташлаш билан жавоб берди.
У барча чечен эркакларини шундай қилишга чақирди.
Биздаги гўзаллик салонларининг ҳаммаси ёпилган, шунинг учун, худди ота-боболаримизга ўхшаб, мен ҳам сочимни тагидан қириб олиб ташладим», — деди Қодиров.
Чеченистонда коронавирусни юқтириш бўйича 303 та ҳолат аниқланган, шулардан 19 нафари шифо топган бўлса, 5 нафари вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter