«Сариқ» ҳудудларда абитуриентлар учун ўқув марказларини очиш таклифи махсус комиссияга киритилди
«Яшил» ҳудудларда ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилди, буни «сариқ» ҳудудларда ҳам ташкил этса бўладими? АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова ушбу саволга жавоб берди:
— Хабарингиз бор, Республика махсус комиссияси «яшил» ҳудудларда ўқув марказлари фаолиятини санитария гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда бошлаш бўйича қарор қабул қилди. Ҳозирда олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари бошланаётганлиги ва абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида «сариқ» ҳудудларда ҳам санитария гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўқув марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритилган.
Республика махсус комиссиясининг «сариқ» ҳудудлардаги ўқув марказларида таълим жараёнларини давом эттириш бўйича тегишли қарори қабул қилингандан сўнг, буни ташкил этиш мумкин бўлади. Ҳозирги пайтда «сариқ» ва қизил» ҳудудлардаги ўқув марказларларида масофавий таълим ташкил этишни тавсия қиламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter