Сан-Франциско аҳолисига уйдан чиқиш тақиқланди
Сан-Франциско ҳукумати Калифорния ва Сан-Хосе, Беркли ва Окленд шаҳарларида душанба куни кескин карантин чораларини эълон қилди. Бу тахминан 7 миллион киши истиқомат қиладиган ҳудудларга тааллуқли, дея хабар берди «Ассошиэйтед Пресс» агентлиги.
Мегаполиснинг етти округ аҳолисига кўчага чиқиш тақиқланади. Озиқ-овқат, дори-дармон олгани чиқиш бундан мустасно.
«Ҳатто қўшимча соатларда ҳам кутишимизни тарих кечириб ўтирмайди», — дейди Сан-Хосе мэри Сэм Ликкардо.
Шунингдек, Калифорния жанубида аҳолиси 13 миллион кишини ташкил этадиган Сан-Диего ва Лос-Анжелес шаҳарларида ресторанлар ёпиб қўйилди. Таомлар фақат хонадонларга етказиб берилади.
АҚШда коронавирус бўйича қарийб 4,6 мингта ҳолат қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter