Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда коронавирусни даволаш учун препарат тақдим этилди

Россияда коронавирусни даволаш учун препарат тақдим этилди

Фото: РИА Новости

Россия федерал тиббий-биологик агентлиги коронавирус инфекциясини даволаш учун мефлохин препарати асосида яратилган препаратни тақдим этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, «Фармзащита» илмий-ишлаб чиқариш маркази даволаш схемасини хитой ва француз тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиққан.

«Юқори селективликка эга препарат коронавируснинг ҳужайраларда тарқалиш таъсирини блоклайди ва кўпайишини олдини олади, мефлохиннинг иммуносупрессив ҳаракати эса вирус туфайли жавобан келиб чиқадиган яллиғланиш ҳолати фаоллашувига тўсқинлик қилади. Маклорид антибиотиклар ва синтетик пенициллинларнинг қўшилиши иккиламчи бактериал-вирус синдроми шаклланишига тўсқинлик қилибгина қолмай, балки қонда ва ўпкада вирусга қарши воситанинг концентрация даражасини ошириш имконини беради», – деди Россия федерал тиббий-биологик агентлиги раҳбари Вероника Скворцова.

Ишланмани Соғлиқни сақлаш тавсиялари рўйхатига киритиш таклиф қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг