Рамзан Қодиров: дам олиш кунлари кўчада «қўлга тушганлар» ишдан ҳайдалади
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республика аҳолисидан уйда қолишни сўради. Дам олиш кунлари кўчада «қўлга тушганлар» ишдан ҳайдалишини айтди, деб ёзади «РИА Новости».
У шанба ва якшанба кунлари фавқулодда вазият ходимлари, шифокорлар, йўлсозлар, коммунал хизмати ходимлари ва оператив штабнинг махсус рухсатномаси эга бўлган кишилардан ташқари ҳамманинг уйда қолишини сўради.
«Қолган ҳамма уйда бўлиши зарур, вазирлик ва бошқарма ходимлари ҳам шулар жумласидан», — деди у.
Қодировнинг сўзларига кўра, бир неча кун давомида республикада дезинфекция ишлари олиб борилади.
Маълумотларга кўра, Чеченистонда 115 киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 5 нафари вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter