Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда нечта одам коронавирусни юқтириши мумкинлиги тахмин қилинди

Қозоғистонда нечта одам коронавирусни юқтириши мумкинлиги тахмин қилинди

Фото: «Яндекс»

Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар сони бу йил ёзда 3,5 мингдан ошмайди, дея умид қилмоқда республика соғлиқни сақлаш вазири Елжан Британов.

«РИА Новости»нинг ёзишича, Қозоғистонда 302 та коронавирус ҳолати тасдиқланди, бир киши ҳаётдан кўз юмди. 16 мартдан бошлаб мамлакатда фавқулодда ҳолат тартиби амалда. 19 мартдан Нурсултон ва Олмаота карантинда. 30 мартдан яна олтита шаҳар карантинга олинган: Атирау, Караганда, Темиртау, Сарань, Шахтинск ва Абай. Бир қатор вилоятларда ҳам чекловчи карантин чоралари кўрилган.

«Агар уч ойлик давр — март-апрель-майни оладиган бўлсак, Қозоғистонда касалликни юқтирувчилар сони 3,5 мингдан ошмаслигига умид қиламиз. Шундан келиб чиқиб куч ва маблағимизни ҳисобга оламиз», — дейди у душанба куни ўтказилган брифингда.

Британовнинг ҳисоб-китобларига қараганда, ҳукумат томонидан кўрилаётган карантин чоралари ва юзага келган эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакатда эпидемиянинг энг юқори нуқтаси апрелда ўтиб кетади.

«Умуман олганда, эпидемиянинг энг юқори чўққисидан апрелда ўтамиз деб ўйлайман. Кейинчалик Қозоғистонда инфекция юқиш сонини босқичма-босқич камайтириш мақсадида карантин чораларини давом эттирамиз», — деб таъкидлади у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг