Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қиз Зангиота шифохонасига олиб кетилган отасини 13 кундан бери топа олмаяпти

Қиз Зангиота шифохонасига олиб кетилган отасини 13 кундан бери топа олмаяпти

Беморларнинг қариндошлари Тошкентдаги ковид марказларда қийинчиликларга дуч келишмоқда. Айниқса, беморнинг аҳволи оғирлашган вақтда бир шифохонадан бошқасига кутилмаганда кўчирилганида уларни қидириб топа олишмаяпти. Бу ҳақда «Potrebitel.uz» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бир қиз Atlas ковид марказидан Зангиота шифохонасига кўчирилган отасини 13 кундан бери топа олмаяпти. Ҳатто ИИББга мурожаат қилинган.

Шу сабабли Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси бу каби ҳолатларда фуқароларга қариндошларини топишга ёрдам берадиган @Zangiota2Bot махсус ботини ишга туширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ковид марказларида жой қолмаётганини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг