Қирғизистонда бир кунда 73 киши коронавирусдан вафот этди

Қирғизистонда бир кунда 73 киши (касалхонадан ташқари пневмония ҳам қўшилганда) коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда «Kabar.kg» республика ковидга қарши курашиш штабига асосланиб хабар берди.
Ўлим ҳолатларининг ҳудудий тақсимоти: Бишкек — 22; вилоятлар: Жалолобод — 19, Ўш — 15, Норин — 7, Боткен — 5, Чу — 2, Талас — 2, Иссиқкўл — 1.
Қирғизистонда пандемия даврида жами қурбонлар сони 858 нафарга етгани айтилмоқда.
Эслатма: Қирғизистонда коронавирус статистикаси бошқача юритилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter