Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қарши шаҳрида карантин чeкловлари юмшатилади

Қарши шаҳрида карантин чeкловлари юмшатилади

Фото: «NasafNews»

3 августдан бошлаб автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга, шунингдек, Қарши шаҳрига кириш-чиқишга фақатгина куннинг муайян вақтида — соат 07:00 дан 10:00 гача ва 18:00 дан 21:00 гача тегишли ҳудуд доирасида ҳаракатланишга рухсат берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бунда автомобиллар ҳаракатига фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун рухсат этилди.

Бундан ташқари Қарши шаҳар ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус комиссия қарорига асосан шаҳарда 3 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади.

4 августдан бошлаб сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) фаолиятларини давом эттиришларига рухсат этилади.

Шунингдек, эпедимиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талаблари юмшатилиб борилади ҳамда буюм бозорлари, умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига босқичма-босқич рухсат этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг