Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Pfizer ва Moderna вакциналар нархини оширди

Pfizer ва Moderna вакциналар нархини оширди

Фото: «Zen.yandex.ru»

Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари Pfizer ва Moderna Европа Иттифоқи учун препаратнинг бир дозаси нархини кўтаришди, деб хабар бермоқда Financial Times.

Унинг маълумотларига кўра, Pfizer компанияси препаратининг бир дозаси нархи 15,5 евродан 19,5 еврогача кўтарилган. Moderna компанияси препаратининг бир доза нархи, шартномага мувофиқ, 25,5 AҚШ долларини ташкил қилади. Манбаларга кўра, илгари унинг нархи 22,6 долларни ташкил этган, деб ёзади нашр.

Газетанинг таъкидлашича, компаниялар Европа Иттифоқидаги нарх сиёсати ҳақида изоҳ беришдан бош тортишди.

Икки кун аввал Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келингани ҳақида хабар бергандик.

«Vaksina.uz» каналининг ёзишича, Тошкент шаҳридаги айрим оилавий поликлиникаларда мазкур вакцинаси билан эмлаш ишлари бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг