Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Патологоанатом: ўпка — коронавирус учун биринчи рақамли нишон эмас, мен бошқа нарсани кўряпман

Патологоанатом: ўпка — коронавирус учун биринчи рақамли нишон эмас, мен бошқа нарсани кўряпман

Фото: «Osnmedia»

Коронавирусни юқтирганларда тўлақонли пневмония ривожланиши эмас, балки бошқа нарса рўй беряпти. «Кучли Россия» ҳаракатининг соғлиқни сақлаш бўйича эксперти, врач-патологоанатом, фармацевтика бозори бўйича мутахассис, клиник фармаколог Александр Эдигер шундай фикрда.

«Бу ҳеч қанақанги пневмония эмас. Микробли ёки микроб-вирусли қўзғатувчилар ёки қўзғатувчилар мураккаб жамланмаси шаклланиб касалликнинг яллиғловчи келиб чиқиши пневмонияга хос, шундан сўнг маҳаллий яллиғланиш жавоби юзага келади. Яллиғланиш вақтан чекланган жараён ва унинг охири бўлиши керак. Охири бир неча хил бўлади, энг ёмони ўлимга олиб келувчиси», — таъкидлайди доктор.

Эдигер олинган маълумотлар ва ўтказилган таҳлиллардан хулоса ясайдики, ҳозирги коронавирус қон томирлари деворлари ва қон ҳужайраларига шикаст етмоқда. Тўғри, айни ҳолатда ўпка коронавирус нишонидаги аъзо, бироқ биринчи рақамлиси эмас. Янги вирус аввало ўпкадаги ҳамда қон томирлари ва овқат ҳазм қилиш тизимидаги рецепторларга ҳужум қиляпти.

Хитойлик олимлар коронавируснинг бу тури эритроцитлардаги гемоглобинни ишдан чиқаради деган хулоса беришганди. Биз кислород етишмовчилиги билан боғлиқ гипоксик синдромга гувоҳ бўляпмиз, қўшимча қилади патологоанатом.

«Касалликка чалинган 15 нафар тирик ва 7 нафар ўлган беморни кўрдим, патологоанатом сифатида батафсил ўргандим, бу тўлақонли пневмония эмас. Биз ўпканинг фавқулодда ўзгача касалланишига дуч келиб турибмиз. Бу вирус бизга кўп «кутилмаган совғалар»ни тақдим этди», – дейди сўзининг якунида Александр Эдигер.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг