Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемия даврида тез тиббий ёрдамга мурожаат кўпайди

Пандемия даврида тез тиббий ёрдамга мурожаат кўпайди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Пандемия даврида, яъни жорий йил 15 мартдан бугунги кунга қадар аҳоли томонидан қарийб 1 ярим миллион марта мурожаатлар бўлди. Бу мамлакатимиз бўйича кунига ўртача 30 мингдан зиёд чақириқ тушганини кўрсатади. Ҳозирда юртимиз бўйлаб кунига 2 ярим мингта бригада туну кун самарали фаолият олиб бормоқда.

ССВ хабарига кўра, ушбу бригадалар пандемия даврида коронавирус инфекциясига гумонланган инсонларни карантинга жойлаштириш, ушбу касалликка чалинган беморларни махсус шифохоналарга етказишда кеча-ю кундуз фаолият юритишмоқда. Бундан ташқари, аҳоли томонидан йўлланган чақириқ манзилларига ўз вақтида етиб бориш, зарур тез тиббий ёрдам кўрсатиш, оғир беморларни шифохоналарга етказиш борасида ҳам самарали иш олиб боришмоқда.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Шу боис, давлатимиз раҳбари кеча ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам пандемияга қарши курашнинг олдинги сафларида чинакам қаҳрамонлик кўрсатаётган барча шифокорларимизга, шу жумладан, тез ёрдам хизмати ходимлари ва ҳайдовчиларига алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Айни пайтда автомобиллар паркининг кенгайиши, тез ёрдам бригадалари дислокацияси қайта кўриб чиқилиб, аҳоли яшаш пунктларига яқинлаштирилиши туфайли чақириқларга кечикиб бориш каби қатор муаммолар ҳам бартараф этилди.

Охирги уч йил ичида тез тиббий ёрдам хизматига ажратилаётган маблағ ҳам бир неча баробар ошди. Жумладан, битта чақириққа тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлатиладиган дори воситалари учун сарфланган маблағнинг нархи 2016 йилда 800 сўм маблағ ажратилган бўлса, ҳозирда ушбу кўрсаткич 5800 сўмни ташкил қилмоқда.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сўнггида пойтахтимизга хориждан 150 та «Ford» русумидаги энг замонавий реанимобиллар олиб келиниб, фойдаланишга топширилганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг