Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзкимёсаноат» коронавирусга қарши курашда ёрдамини беғараз тақдим этди

«Ўзкимёсаноат» коронавирусга қарши курашда ёрдамини беғараз тақдим этди

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга ҳамда аҳоли саломатлигига таҳдид солувчи турли юқумли касалликлар ва инфекциялардан ҳимоя қилишга қаратилган профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида ташкилот тизимидаги «Навоийазот» акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган дезинфекция амалиётида қўлланиладиган натрий гипохлорит маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика Вирусиология илмий-текшириш институти ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига беғараз тақдим этилди.

Натрий гипохлорит — бу гипохлор кислотасининг тузи бўлиб, юқумли касалликлар ўчоқларида турли хил объектлар ва секрецияларни зарарсизлантириш, шунингдек, махсус объектларни дезинфекциялаш учун жорий, якуний ва профилактик дезинфекция пайтида қўлланилади.

«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу ҳайрия тадбири орқали тақдим этилган натрий гипохлорит маҳсулоти Республика Вирусиология илмий-текшириш институти ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан олиб бориладиган профилактик дезинфекция амалиётини янада самарали ташкил этишга кичик хиссасини қўшади деган умиддамиз», — дейилади «Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг