Ўзбекистондан Россияга инсонпарварлик ёрдами ортилган 3-самолёт етиб борди
Бугун, 23 апрел куни Ўзбекистондан Россияга инсонпарварлик ёрдамининг учинчи партияси етиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига таяниб «Спутник» хабар қилди.
Қайд этилишича, инсонпарварлик ёрдами ортилган 3-самолёт Внуково аэропортига бориб қўнган.
Аввалроқ Ўзбекистондан Россияга 5 миллион дона тиббиёт ниқоблари етказиб бергани хабар қилинган эди.
Россия бош вазири Михаил Мишустин ушбу ёрдам учун ўз миннатдорлигини билдирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter