Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошланди

Ўзбекистонда коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошланди

Фото: Xabar.uz

Вазирлар Маҳкамасининг фармойишида Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини кетаётгани қайд этилди.

Фармойишда келтирилишича, жаҳон миқёсида коронавирус пандемияси тарқалиши туфайли Ўзбекистонда ҳам ушбу инфекцияга қарши курашиш, унинг аҳоли орасида кенг тарқалиб кетмаслигининг олдини олиш, самарали карантин ва даволаш тизимини яратиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, эпидемиянинг иккинчи тўлқини натижасида Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси билан касалланганлар ва у билан боғлиқ ўлимлар сони кескин ошиб кетгани, сўнгги уч ҳафта давомида республикада аниқланган 7700 беморнинг 2800 нафари Тошкент шаҳри аҳолиси ўртасида аниқланди ҳамда республика бўйича ушбу касалликдан бевақт вафот этган жами 50 кишидан 32 таси Тошкент шаҳрида қайд этилганлиги ҳам пойтахтдаги эпидемиологик вазият издан чиққанлиги таъкидланади.

Пойтахтдаги нохуш эпидемиологик вазиятнинг юзага келишига Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ушбу муаммони ҳал этиш борасида ҳамкорликда, ўз вақтида ўзаро мувофиқлашган ва келишилган чора-тадбирлар кўрмаганлиги, бу борадаги ишларнинг самарали ва тизимли ташкил этилмаганлиги сабаб бўлгани қайд этилган.

Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга «ҳайфсан» эълон қилинган.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши нусхаси.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг