Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда мингдан зиёд бемор оғир аҳволда

Ўзбекистонда мингдан зиёд бемор оғир аҳволда

Шу йилнинг 3 август куни мамлакатимизда 748 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан бирга, бугун пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида 2 нафардан, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Сурхондарё, Тошкент, Наманган, Навоий ҳамда Фарғона вилоятларида жами 755 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 26 301 нафар бемордан 17 262 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 65 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг