Ўзбекистонда ковиднинг хавфли штамми кенг тарқалгани маълум қилинди
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази Ўзбекистонда аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатларини ўрганиш натижаларини эълон қилди.
Илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, «delta» штаммининг улуши 82 фоизни ташкил этади, бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Иккинчи ва учинчи ўринларни «alpha» (10,3%) ва 20А (7,7%) штаммлари эгаллашди.
Илғор технологиялар маркази директори Шаҳлохон Турдиқулова эълон қилинган маълумотларга изоҳ берар экан, шундай деди:
«Сўнги ҳафталарда коронавируснинг «delta» варианти умумий касалланишлар сонининг бешдан тўртидан ошди. «Ҳинд штамми» деб номланувчи вирус тури «Ухан» ва «Британия» версияларига қараганда кўпинча касалликнинг оғир шаклларига олиб келиши ҳавотирга солади. Бу умуман эпидемиологик манзарани тубдан ўзгартиради: афсуски, симптомсиз ҳолатлар камроқ учрамоқда ва инкубация даври қисқариб, соғлиқ учун жиддий оқибатлар хавфини кучайтиради. Бироқ яхши янгиликлар ҳам бор: тадқиқотларимиз шуни тасдиқлайдики, ҳозирги вакциналар янги штаммларга қарши самарали. Эмланганлар камдан-кам ҳолларда касалликка учраган тақдирларида ҳам, инсон танасида вирус мутация қила олмаслиги сабабли COVID-19’ни енгил ўтказади. Буни 24 август куни олинган ZF-UZ-VAC2001 препарати синовларининг учинчи босқичи натижалари ҳам тасдиқлайди».
Эслатиб ўтамиз, COVID-19 дельта варианти аниқланган коронавирус штаммлари орасида энг юқумлиси ҳисобланади. «Дельта» штамми SARS-CoV-2’нинг бошқа штаммларидан антитаналарга чидамли бўлган бир нечта мутациялар мажмуи билан фарқ қилади. Хусусан, P681R мутациясида геномнинг «ҳиндча» версиясининг бир қисми мавжуд бўлиб, у ҳужайраларга кириб бориши учун жавоб берувчи вирусли конверт оқсилларини кодлайди. Шундай қилиб, бу мутация умумий юқишни камайтиради, унинг оқсилларининг ҳужайра мембранаси билан бирлашиш тезлигини оширади, шунингдек вируснинг ҳужайралар ўртасида тарқалишини тезлаштиради. Буларнинг барчаси вирус зарраларини антитаналар томонидан тан олиниши ва зарарсизлантириш эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради, бу унинг бутун танага тез тарқалишига ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter