Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда касалликнинг 50 фоизидан ортиғи аҳоли орасида аниқланмоқда

Ўзбекистонда касалликнинг 50 фоизидан ортиғи аҳоли орасида аниқланмоқда

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида бўлиб ўтган брифинг бўлиб ўтди.

Унинг қайд этишича, мамлакат бўйлаб 5561 кишида касаллик аниқланган, улардан 4 096 нафар (76 фоиз) бемор бутунлай соғайди, 1 446 нафар бемор даволанмоқда.

Сўнгги 14 кун давомида тасдиқланган 1568 та ҳолатнинг 888 нафари (57%) аҳоли орасида, 680 нафари (43%) хориждан келган фуқаролар орасида аниқланган.

Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 51,431 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Улардан, 29 034 нафари уй шароитида, 22,397 нафари стационар шароитда карантинга олинган.

Уй шароитида 326,979 нафар, стационар шароитида 103,579 нафар фуқаролар карантиндан чиқарилди.

Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 19 010 та, эпид мавсум давомида 944 189та тест синови ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг