Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда COVID-19 оқибатларини юмшатишга қаратилган танлов ўтказилади

Ўзбекистонда COVID-19 оқибатларини юмшатишга қаратилган танлов ўтказилади

«COVID-19 Challenge 2020» – бу COVID-19 пандемияси оқибатларини юмшатишга қаратилган инновацион воситалар ва ечимлар учун онлайн танлов бўлиб, унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ёш инноваторлар COVID-19 пандемиясидан азият чекканларга ёрдам бериш учун билим, технология, тиббиёт ва тадбиркорликни бирлаштириб, ҳамкорликда инновацияларни яратишлари мумкин.

Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон ҳукумати инфекциянинг тарқалишига қарши курашиш учун бир қатор чеклов чоралари қабул қилингани туфайли, кўплаб одамлар вақтинча ишсиз қолишди. Ҳозирда фуқароларнинг алоҳида тоифалари, шунингдек муайян ҳамжамиятлар ва корхоналар ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож.

Шу маънода мазкур танловни ўтказиш – бу инноваторлар жорий инқирозни енгишга ёрдам берадиган янги воситалар ўйлаб топадиган, тажриба ўтказадиган ҳамда технологиялар ва рақамли ечимларни яратадиган онлайн платформа яратишга ҳаракатдир.

Тармоқли ва ўзари жипс ёндашув билан муҳим муаммоларга технологик ечимларни сафарбар қилиш, уларни аниқлаш ва жорий этиш орқали COVID-19 инқирозининг ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини барчага, айниқса аҳолининг ҳимояга муҳтож гуруҳларига таъсирини камайтириш ва юмшатиш мазкур танловдан кўзланган бош мақсад ҳисобланади. Танлов тез жорий этса бўладиган ва миллий кўламда жадал масштабланадиган технологик ечимларни излашга қаратилган.

Танлов ташкилотчилари: Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси, IT-Парк, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ва Ёшлар Академияси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, «Рақамли ишонч» жамғармаси, Жаҳон банки ва EХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори.

Шуни қўшимча қилиш мумкинки, танлов ташкилотчилари бир нечта лойиҳа жамоалари ўртасида фаолият ва қайта алоқа йўналишида ёрдам кўрсатадиган экспертлар вазифасини бажарадиган менторлар билан елкама-елка ишлайдилар. Уларнинг мақсади бир вақтнинг ўзида муҳим ва амалга татбиқ этишга лаёқатли ечимларни яратишдан иборатдир. Ҳар бир йўналишга 4-5 нафар ментор жалб этилади.

Танлов қуйидаги йўналишларда бўлиб ўтади:

  1. Соғлиқни сақлаш
  2. Ёрдамга муҳтож аҳолига кўмаклашиш
  3. Кичик бизнес ва ўзини ўзи банд қилганларни қўллаб-қувватлаш 
  4. Жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш
  5. Таълим
  6. Хабардорликни ва хулқ-атворни яхшилаш
  7. Бошқалар

Танловда юқоридаги мавзуларда қамраб олинмаган ечим ва ғояларни ҳам таклиф қилиш мумкин.

Ғояларни олға суринг ва ностандарт фикрлашдан чўчиманг!

Танловда исталган киши қатнашиши мумкин. Қизиқувчилар ва компаниялар рўйхатдан ўтиш ва таклиф этилаётган технологик ечим ғоясини онлайн шаклни тўлдириш орқали тақдим этишлари сўралади. Аризалар қабул қилингандан кейин лойиҳалар кўриб чиқилади. Муваффақиятли ғоя ва лойиҳаларнинг муаллиф ва жамоалари онлайн суҳбатга таклиф этиладилар. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган новаторлар менторликдан (онлайн модерация ва ақлий ҳужум) ўтадилар ҳамда якуний саралаш ва шартнома тузилишидан аввал лойиҳани олдиндан ҳимоя қиладилар.

Камида бешта танланган лойиҳа синовдан ўтказиш ва таклиф қилинган технологик ечимларни амалга татбиқ этиш учун ҳамкорлар томонидан тақдим этилган 10 000 АҚШ долларигача бўлган молиявий маблағ билан таъминланади.

Ташкилотчилар энг самарали ечимлар келгусида молиялаштирилиши ва жорий инқироз пайтида имкон қадар максимал эҳтимолий самарага эришиш йўлида қўлланилишини таъминлаш мақсадида COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси билан бирга иш олиб борадилар.

Танловда қатнашиш талаблари, танлов қоидалари ва қўшимча маълумот қуйидаги ҳаволада тақдим этилган: http://covid-19challenge.it-park.uz/

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг