Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Ўзбекистонда апрел ойидаги энг паст кўрсаткич қайд этилди

Коронавирус: Ўзбекистонда апрел ойидаги энг паст кўрсаткич қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони бўйича сўнгги бир ой ичидаги энг паст кўрсаткич қайд этилди.

26 апрель санасида дастлаб соат 10:00 ҳолатига кўра уч кишида касаллик аниқланган бўлса, соат 18:00 ҳолатида яна тўрт киши беморлар рўйхатига қўшилди. Кунлик кўрсаткич 7 нафарни ташкил этди. Бу деярли сўнгги бир ойдаги энг паст ҳолат: 1 апрелдан буён мамлакатда ҳар куни ўнлаб касалланганлар аниқланаётганди.

Қайд этиш лозим, бугуннинг ўзида 82 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирусдан бутунлай соғайганлар сони 789 нафарни ташкил этди. Натижалардан тахмин қилиш мумкинки, яна 2-3 кун ичида Ўзбекистонда беморларнинг тенг ярими соғайишга улгуради.

Шунингдек, COVID-19га чалинган беморларнинг кўрсаткичи бўйича ҳам ҳозирча энг яхши натижага эга мамлакатлар қаторида турибмиз. Буни қуйидаги солиштирма жадвалдан кўриш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг