Ўзбек-хитой вакцинаси билан боғлиқ хабарларга расмий муносабат билдирилди (аудио)
Бугун ижтимоий тармоқлар ва турли ахборот сайтларида жорий йил 9 августдан бошлаб мамлакатимизда ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш 1 ҳафта муддатга вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
ССВ матбуот хизматига кўра, бу хабар кенг омма орасида турли баҳс-мунозараларга, аҳоли ўртасида «ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси билан эмлаш тўхтатилгани «Нега очиқ эълон қилинмаяпти?», «Вакцинанинг иккинчи ва учинчи дозасини олмоқчи бўлган фуқаролар энди нима қилсин?» каби кўплаб саволлар туғилишига сабаб бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков ушбу хабарлар юзасидан баёнот берди.
Нурмат Отабековнинг қайд этишича, ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасини олганларнинг 50 фоизи иккинчи дозани олишга, 70 фоизи учинчи вакцинани олишга келмаган. Шу сабабли ҳамда аҳолининг кўпроқ қисмини қамраб олиш учун олиб келинган вакциналар биринчи доза эмлаш учун ишлатилмоқда.
Ушбу баёнотнинг тўлиқ шаклини аудио форматдаги хабарда эшитишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter