Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ота-оналарга қараганда болалар коронавирусга камроқ чалиниши аниқланди

Ота-оналарга қараганда болалар коронавирусга камроқ чалиниши аниқланди

Фото: «Disput-pmr.ru»

Германиялик олимлар ота-оналарга қараганда болалар коронавирусни камроқ юқтиришини аниқлашди, деб ёзади «Spiegel» нашри.

«Болалар коронавирус инфекциясининг асосий ташувчиси ҳисобланмайди. Бу, мисол учун, грипп вирусида ҳам билинади», — деди Ульм университет клиникасининг педиатрия бўлими директори Клаус-Михаэль Дебатин.

Хайдельберг, Фрайбург ва Тюбинген университет клиникаларидаги ҳамкасблари билан биргаликда у касаллик аломатлари бўлмаган 2500 жуфт эр-хотин ва болаларни ўткир ва ўтказилган коронавирус инфекциясига текшириб кўришди. Текширув 22 апрелдан 15 майгача бўлган давр мобайнида Баден-Вюртемберг федерал ерида олиб борилди. Олимларнинг фикрича, айни вақтда болалар орасида коронавирус бўйича ўтказилган дунёдаги энг йирик тадқиқот ҳисобланади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Баден-Вюртембергда болалар коронавирусга катталарга қараганда камроқ чалинишган. Жами 5 мингта текширилган одамдан 64 нафарининг қонида коронавирусга антитанача аниқланган. 45 нафар ота-она ва атиги 19 та бола аллақачон COVID ни бошидан ўтказишган.

Олимлар антитаначага иккита тест ёрдамида қон намуналарини текширишди. Кейин эса қўшимча тестларни ўрганишди. Бироқ булар дастлабки натижалар ҳисобланади. Ҳали намуналарнинг ҳаммаси ҳам текширувдан ўтмаган. Тадқиқот хулосалари июль ойининг бошларида илмий журналда чоп этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг