Нурмат Отабеков «статистикага кирмай қолган ўлим ҳолати»га изоҳ берди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаева 2021 йилнинг 5 март куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган таълим муассасаси тарбиячиси М. М.нинг қайнотаси Зангиотадаги шифохонага коронавирус инфекцияси ташхиси билан етказилгани ва 7 март куни вафот этгани ҳақида маълум қилганди.
Шунингдек, у 9 март куни жаноза пайтида мазкур таълим муассасасининг бир неча ходимлари иштирок этгани ва бу билан муассаса тарбияланувчиларининг соғлиғини хавфга қўйганини билдирганди.
Ушбу маълумотдан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ўлим ҳолатини статистикага қўшмагани аён бўлиб қолди.
Бугун АОКАда бўлиб ўтган «Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик» мавзусидаги матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков бунинг сабабини изоҳлашга уринди.
Унинг фикрича, бемор шифохонага олиб борилишидан олдин унда вирус тасдиқланган. Аммо шифохонадаги махсус лаборатор текширувида манфий натижа қайд этилган. Шу сабаб ҳам расмий статистикага киритилмаган. Ҳозирда патологоанатом хулосаси кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter