Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норвегияда коронавирусга қарши вакцина қабул қилган икки инсон вафот этди

Норвегияда коронавирусга қарши вакцина қабул қилган икки инсон вафот этди

Фото: «Pixabay»

Норвегияда «Pfizer/BioNTech» вакцинаси — «Comirnaty» билан эмланган қариялар уйида яшовчи икки инсон вафот этди.

Норвегия дори воситалари агентлиги (SL) ва Норвегия жамоат саломатлиги институти ушбу воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

«Биринчи навбатда жиддий касалликлари бор энг заиф беморлар вакцинация қилиняпти. Ўлим сабаби айнан вакцинадами ёки бу тасодифми — аниқ баҳолашимиз керак», — деди SL тиббиёт директори Стейнар Мадсен.

«Comirnaty» билан энг кўп кузатиладиган ножўя таъсир эмланган жойда оғриқ пайдо бўлишидир, беморларнинг 80 фоизида бу ҳолат кузатилади. Бошқа ножўя таъсирлар — ҳолсизлик, бош оғриғи, мушак ва бўғимлардаги оғриқлар, қалтироқ тутиши ва иситма.

«Бироқ бу ёқимсиз ножўя таъсирлар бир неча кунда ўтиб кетади. Вакцина Буюк Британия ва АҚШда эмланганларда оғир аллергик реакцияларни келтириб чиқаргани ҳақида маълумотга эгамиз», — дейилади SL берган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Норвегияда «Pfizer» (АҚШ) ва «BioNTech» (Германия) компаниялари ҳамкорликда ишлаб чиқарган вакцина билан эмлаш 2020 йилнинг 27 декабридан бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг