Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нидерландияда 107 ёшли аёл коронавирусдан тузалди

Нидерландияда 107 ёшли аёл коронавирусдан тузалди

Фото: «Focus.ua»

Нидерландиялик Корнелия Рас коронавирусни енгган дунёдаги энг кекса инсонга айланди.

Голландиялик онахон 107 ёшда.

Аёл март ойи ўрталаридан бери шифохонада даволанаётган эди. Черковга борганида коронавирусни юқтириб олган экан. Тана ҳарорати кўтарилиб кетиб, қаттиқ йўталга дуч келган.

Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни италиялик 104 ёшли Ада Зануссо коронавирус синовидан эсон-омон ўтиб олганди. 31 март куни эса 101 ёшли яна бир аёл коронавирус балосидан қутулди — у ҳам нидерландиялик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг