Мутахассис инфекциянинг оғир аломатлари ҳақида гапирди

Нурмат Отабеков
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.
Мутахассис инфекциянинг оғир аломатлари ҳақида гапирди.
– Коронавирус инфекцияси чоғида энг оғир аломат – бу нафас етишмовчилиги. Сурункали касаллиги мавжуд одамлар коронавирус туфайли вафот этаётган ҳолатлар мавжуд. Кимнинг юрак-қон томири билан боғлиқ, жигар касалликлари, қандли диабет билан боғлиқ касаллиги бўлса, уларда кўпроқ ўлим ҳолати кузатилмоқда.
Италияда ўлим ҳолати кўп эканининг сабаби ҳам у ерларда ёши катта ва сурункали касалликлари бор одамларнинг кўплиги билан боғлиқ, – деди Нурмат Отабеков.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter