Махсус поликлиникалар ходимлари моддий рағбатлантирилади
«Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (461-сон, 04.08.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан, марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган махсус поликлиникалар (COVID марказ) ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди:
- врач ходимларга – 2,5 млн сўм;
- ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;
- кичик тиббиёт ходимларига – 1 млн сўм;
- бошқа ходимларга – 500 минг сўм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter