Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Латвияда вазият жиддий: масофадан ишлашга ўтилмоқда

Латвияда вазият жиддий: масофадан ишлашга ўтилмоқда

Фото: «CC BY»

Латвия ҳукумати коронавирус тарқалиши билан боғлиқ юзага келган вазият туфайли мамлакат аҳолисига 16 мартдан масофадан ишлашга ўтишни буюрди, дея хабар берди LETA агентлиги тегишли фармонга таяниб.

Ушбу талаб объектив равишда масофадан туриб ишлай олмайдиган фаолият соҳаларидаги ходимларга татбиқ этилмайди. Бундай ходимлар инфекция тарқалишининг олдини олиш чораларига риоя қилган ҳолда сменали жадвал асосида ишлайди. Аввалроқ ходимларни масофавий режимга ўтказиш тавсия этилганди.

Янги чеклов фавқулодда ҳолат тугаши кутилаётган 6 апрелгача давом этади.

Латвия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда қарийб 93 минг коронавирус касаллиги аниқланган, 83 минг киши соғайган, яна 1,7 минг киши вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг