Кун давомида коронавирусга чалинганлар 100 дан ошиб кетди

2020 йил 7 июнь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4302 (+121) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 98 нафар Тошкент шаҳрида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилган.
Айни пайтда юртимизда 3330 (+62) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 955 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter