Коронавируснинг ҳеч ким кутмаган аломати
Коронавирус инфекциясини юқтириб олганликка иситма ва йўтал эмас, балки ҳиқичоқ хуружлари ишора қилиши мумкин. Ушбу аломат жуда кам учрайди, лекин барибир бор, дея хабар берди «Вечерняя Москва».
Сеченов университети нерв касалликлари ва нейрохирургия кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори Владимир Парфеновнинг сўзларига кўра, ўтган бир йил давомида тиббий адабиётларда бор-йўғи еттита ана шундай ҳолат қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, мутахассисларга ҳиқичоқ келиб чиқишининг 100 га яқин сабаблари маълум. У кўпинча ошқозон-ичак ёки нерв тизими касалликлари оқибатида, инсульт, жароҳатлар, бош мия ўсмасидан сўнг бошланади, дея хабар беради AГН «Москва». Баъзида хуружлар шу даражада кучли бўладики, одамлар шифокорга мурожаат қилишга тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter