Африкада коронавирусга қарши вакцина синовлари бошланди
Жанубий Африка Республикасида, Африкада биринчи бўлиб, коронавирусга қарши вакцина синовлари бошланди. Бу ҳақда маҳаллий «eNCA» телеканали хабар берди.
Синовларда 2 минг нафар кўнгилли қатнашяпти. Вакцина Британиянинг Оксфорд университети ва «AstraZeneca» фармацевтика корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган. Худди шундай синовлар Буюк Британияда ўтказилган эди, энди вакцина синовларига Бразилия ва АҚШ ҳам қўшилиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter