Коронавирусга чалинган беморни қутқаришга уринган ҳамшира ўзи вафот этди
Лос-Анжелесда ҳамшира коронавирусни юқтирган беморни реанимация қилиб, икки ҳафта ўтмай ўзи ана шу инфекциядан вафот этди, деб ёзади «Los Angeles Times».
Унинг 61 ёшли ҳамкасби Силии Маркоснинг сўзларига кўра, ҳамшира ҳимоя костюмисиз беморга ёрдам кўрсатган. Эркак нафас олмай қўйган. Ҳамшира кийинишга вақт кетишидан хавотирланиб ҳимоя кийимларисиз тез тиббий ёрдам кўрсатишга киришган.
Шу билан бирга, газета аёлнинг ўлими билан боғлиқ бошқа бир тахминни ҳам илгари сурган. Исмини ошкор этишни истамаган ҳамширалардан бирининг айтишича, ушбу шифохонада ходимларга ҳимоя воситалари етарли миқдорда берилмаяпти. Меҳнатни муҳофаза қилиш маҳаллий бошқармаси ҳам аёлнинг ўлимини индивидуал ҳимоя воситалари етишмаслиги билан боғлаган. Шифохона маъмурияти бу айбловларни инкор этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter