Коронавирусга чалинган Aрманистон президенти шифохонага ётқизилди
Коронавирусга чалинган Aрманистон президенти Aрмен Саркисян икки томонлама пневмония ташхиси билан шифохонага ётқизилди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
5 январь куни ўша пайтда Лондонда бўлган Aрманистон президенти Саркисянга коронавирус ташхиси қўйилгани, у изоляцияга олингани тўғрисида хабар бергандик.
Орадан бир кун ўтар-ўтмас унинг рафиқасида ҳам янги вирус қайд этилган.
Давлат раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, Саркисяннинг аҳволи барқарорлашганда шифокорлар рухсати билан ватанига қайтади.
«Коронавирусга чалиниб, уйда даволанган Саркисян шифохонага ўтказилди. Касаллик кечиши мураккаб: касалликка хос аломатлар, жумладан, юқори тана ҳарорати ва икки томонлама пневмония кузатилмоқда», — дейилади президент веб-сайтидаги баёнотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter