Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан тузалганлар сони 2,5 мингдан ошди

Коронавирусдан тузалганлар сони 2,5 мингдан ошди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. 

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 9 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 8 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 10 нафари Тошкент вилоятидан, 3 нафари Сурхондарё вилоятидан, 2 нафардан Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидан. Беморлардан 10 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 4 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 12 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафардан Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан, 1 нафардан Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Андижон вилоятларидан ҳамда 1 нафари Тожикистон Республикасидан. Беморлардан 12 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йилда туғилган.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 873 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 906 нафарга етди.

Шундай қилиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2525 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг