Коронавирус юқтиришнинг янги ўчоқлари пайдо бўлмоқда
Кеча юртимизнинг барча ҳудудларида коронавирус аниқланиб, бир нафар бемор вафот этди.
2021 йил 18 июнь ҳолати бўйича Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105610 (+391) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ статистикасига кўра, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида касалланиш ўчоқлари пайдо бўлган. Бу вилоятларда Самарқанд, Тошкент вилояти ва пойтахтдаги каби коронавирус юқтиришлар сони ортган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 8 нафари Андижон вилоятида,
- 12 нафари Бухоро вилоятида,
- 27 нафари Жиззах вилоятида,
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 7 нафари Наманган вилоятида,
- 60 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 66 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 5 нафари Фарғона вилоятида,
- 5 нафари Хоразм вилоятида,
- 45 нафари Тошкент вилоятида,
- 132нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 101311 (+293) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 718 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3581 нафар бемор даволанмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter