Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус юқтирганлар сони бу сафар кам чиқди

Коронавирус юқтирганлар сони бу сафар кам чиқди

2020 йил 11 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2486 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ соат 16:00 ҳолатига кўра касалланганлар сони 2482 нафарга етгани маълум бўлганди. Ўтган етти соат ичида яна 4 кишида касаллик аниқланган. Бунгача бугуннинг ўзида 64 кишида инфекция қайд этилганди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистонда 1988 киши коронавирусдан тўлиқ тузалган, 10 киши вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг