Коронавирус тестини сохталаштираётган гуруҳ фош этилди
Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ ходимлари «COVID-19» касаллигини аниқлашда ПЗР-тест маълумотномаларини сохталаштириб, «Тошкент» халқаро аэропортида йўловчиларга сотиш билан шуғулланувчи гуруҳни фош қилди.
Яъни «Тошкент — Москва» йўналишида учаётган Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ҳужжатлари текширилганида уларнинг ПЗР-тест маълумотномалари сохта экани аниқланди.
Тезкор ҳаракатлар давомида, мазкур шахслар «COVID-19» касаллигини аниқлаш бўйича тест топширмасдан, ушбу сохта маълумотномаларни Бухоро вилоятида туғилган «Қ.Э.» ва Хоразм вилоятида туғилган «М.М.»лардан сотиб олганликлари маълум бўлган.
Ушбу «уддабуронлар»га сохта маълумотномаларни Тошкент шаҳрида яшовчи «М.Н.» ва «К.А.»лар тайёрлаб, етказиб туришган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter