Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус қурбонлари сони АҚШда 1 миллиондан ошди

Коронавирус қурбонлари сони АҚШда 1 миллиондан ошди

Фото: « USNews»

Worldometer маълумотига кўра (26.03.2022, 17:20), коронавирус пандемияси бошланганидан буён АҚШда қурбонлар сони 1 003 193 нафарга етди.

Қўшма Штатлар — вирусни юқтиришлар сони бўйича дунёдаги етакчи мамлакат: жами 81 600 890 та ҳолат. Соғайганлар — 64 070 163.

Кеча 31 927 нафар ковид-бемор рўйхатга олинган, 692 нафар бемор вафот этган.

Ковид-ўлимлар сони энг юқори мамлакатлар:

  1. АҚШ — 1 003 193
  2. Бразилия — 658 626
  3. Ҳиндистон — 520 885
  4. Россия — 367 013
  5. Мексика — 322 634

Жаҳонда

Коронавирус пандемияси даврида:

  • Касалланиш ҳолатлари — 480 149 136
  • Вафот этганлар — 6 143 996
  • Соғайганлар — 414 586 253.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг