Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус пандемиясининг янги ўчоғида 10 млн. киши вирусни юқтириши мумкин

Коронавирус пандемиясининг янги ўчоғида 10 млн. киши вирусни юқтириши мумкин

Фото: «Delo.ua»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Африка янги коронавирус ўчоғига айланиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Бу ҳақда «Regnum» агентлиги «ВВС Global Heatlh»га асосланиб хабар берди.

ЖССТ вирус Африка мамлакатлари пойтахтларидан тарқаётганига эътибор қаратди. Қитъа мамлакатларида ўпкани сунъий вентиляция қилувчи қурилмалар жуда тақчил, бу пандемияга қарши курашишда энг жиддий муаммолардан бирига айланади. Африкаликларнинг учдан бир қисми сув таъминотига эга эмас, қарийб 60 фоизи гавжум харобаларда яшайди — вирус жуда тез тарқаб кетиши мумкин.

Ҳозир 1,3 млрд. аҳолига эга Африкада коронавирусни юқтирганлар сони қарийб 19 000 нафарга, вирус қурбонлари эса 970 нафарга етди. Тўғри, бу ерда коронавирус Европа ва АҚШдаги каби юқори суръатга эга эмас, аммо ўтган ҳафтадан бошлаб коронавирусни юқтирганлар сони кескин ошишни бошлагани анча хавотир уйғотади.

ЖССТнинг Африка бўйича директори Матшидизо Моетининг айтишича, коронавирус ЖАР, Нигерия, Кот-д'Ивуар, Камерун ва Гананинг йирик шаҳарларидан «ички туманлари»га тарқашни бошлаган.

Африкадаги 15 тача мамлакатга ҳали коронавирус етиб бормаган. Агарда ушбу мамлакатлар ҳозирдан одамларни изоляциялаш чораларини кўришса вирусни тўхтатишлари мумкин. Қитъада соғлиқни сақлаш тизими анчайин заиф, коронавирус тарқаб кетиши муаммони икки карра кўпайтиради, деди у.

Ҳатто тиббиёт ходимларининг ўзлари ҳам ҳимоя воситаларига муҳтож. Масалан, Тунисда 68 нафар, Либерияда 18, Нигерда 32 нафар тиббиёт ходимига коронавирус юққан.

ЖССТ хомчўтларига қараганда, яқин 3-6 ой давомида Африкада 10 миллиондан ортиқ инсон коронавирусни юқтириши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг