Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус Ўзбекистонга олдинроқ кириб келган бўлиши мумкин

Коронавирус Ўзбекистонга олдинроқ кириб келган бўлиши мумкин

Нурмат Отабеков.

Фото: Видеолавҳадан скриншот

АОКА анжуманлар залида Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Анжуманда мутахассислар олдинда жиддий вазият турганини қайд этишди.

«Бу ерда фақат тиббиёт, Ички ишлар, Миллий гвардия, ОАВ, ҳокимликлар ёки муайян соҳа вакиллари ишни қилади дейдиган бўлсак, бўлмайди. Айнан қарс икки қўлдан чиқадиган вазият мана бугун биз учун асқотади. Шундай экан, халқимиз мутахассисларнинг фикрини тинглаб, унга амал қилмас экан, биз вазиятни барқарорлаштира олмаймиз», — дея таъкидлади Санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков.

Шунингдек, мутахассис коронавирус Ўзбекистонга олдинроқ кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмади.

«Бир жиҳатга эътибор берайлик. Ўзбекистон ҳудудида биринчи бемор 2020 йилда 15 март куни қайд этилди. Бироқ касаллик мамлакатимизга ундан аввал ҳам кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмаймиз.

Биз биринчи аниқлаган беморимиздан сарҳисобни бошладик. Шундан кейин статистик рақамлар шаклланди», — деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг