Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус мавсумий касаллик эмас, «иккинчи тўлқин», гриппга қарши эмлаш — ЖССТ айрим саволларга ойдинлик киритди

Коронавирус мавсумий касаллик эмас, «иккинчи тўлқин», гриппга қарши эмлаш — ЖССТ айрим саволларга ойдинлик киритди

Фото: UN

Коронавирус мавсумий касаллик эканини ҳозирча врачлар тасдиқлай олишмайди. Женевада ўтказилган брифингда ЖССТ расмий вакили Маргарет Ҳаррис шундай баёнот берди.

«Мавсум, афтидан, вируснинг юқишига таъсир кўрсатмайди», — деди у.

Ҳаррис турли жўғрофий кенгликларда жойлашган мамлакатларда — Шимолий ва Жанубий яримшарда коронавирус бир хил тезликда тарқаётганини таъкидлади.

Маргарет Ҳаррис. Фото: «Berita Harian»

«Масалан, грипп мавсумий касаллик — қишда кўп учрайди. Жанубий яримшарда ҳозир қиш. <...> Эътиборли жиҳати, ҳозир бу минтақада коронавирус юқори тезликда тарқаяпти, грипп эса унчаликмас. Эҳтимол грипп мавсуми Жанубий яримшарда кечроқ бошланса керак», — деди Ҳаррис.

ЖССТ гриппнинг кучайиши коронавирус юқори тезликда тарқаётган пайтга тўғри келиб қолишидан кўпроқ хавотирда. Шу боисдан одамларга имкон қадар гриппга қарши эмланиш тавсия этиляпти.

Ҳаррис коронавируснинг иккинчи тўлқини келмаслигини айтди. Таъкидлашича, «битта катта тўлқин»нинг ўзи гоҳ кучайиб, гоҳ сусайиб туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг