Коронавирус: эмлангандан сўнг касалланганлар орасида энг кўп тарқалган симптомлар
Эмланишдан сўнг COVID-19 билан касалланиш хавфи сезиларли даражада пасаяди, бироқ коронавирус «энди менга тегмайди», дейишга эрта. Дания радиоси (DR) хабарида шу мавзуда сўз боради.
Инфекциялар бўйича мутахассис Томас Бенфилд ҳамда иммунолог Руне Хартман эмланганларда, худди вакцина қабул қилмаганлардаги сингари, касаллик турлича кечишини кузатишди. Эмланганлар, асосан кексалар, ковидга чалиниш ортидан шифохоналарга тушаётганлар ҳам етарлича, фарқи — аксарият ҳолларда хасталик ўта оғир кечмайди.
Тўлиқ эмланган кишиларнинг ҳам коронавирусни юқтириш ҳолати «сакровчи инфекция» дейилади. Коронавирус симптомларини кузатувчи ва ўрганувчи энг йирик илова — ZOE COVID Symptom Study мутахассисларининг тадқиқотларига кўра, эмланганларда COVID-19 асосан бош оғриғи, тумов, йўтал ва аксириш ҳамроҳлигида кечади, эмлашдан кейинги касалликда иситма ва ҳид билишнинг йўқолиши жудаям кам кузатилади.
Хартманнинг айтишича, касалликнинг оғир кечишига вакцинанинг ўзи, кишининг ёши ва йўлдош касалликлар сабабчи бўлиши мумкин: «Аҳолининг энг ёши улуғ, 70 ёшдан ошган қатламида вакцина самарадорлиги олти ойдан сўнг камаяётганига гувоҳ бўляпмиз. Агар улар бу пайтда учинчи эмлашни ҳам олишса клиник яхшиланиш бошланади».
Ҳатто тўлиқ эмланганлар ҳам, биринчи навбатда атрофидагиларга касалликни юқтирмаслик учун, симптомларга бефарқ бўлмасликлари керак, таъкидлади даниялик иммунолог.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter