Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус «Дельта»: энди ниқоб тақишга янаям мажбурмиз — мутахассис

Коронавирус «Дельта»: энди ниқоб тақишга янаям мажбурмиз — мутахассис

Фото: «Xabar.uz»

Новосибирскдаги «Вектор» илмий марказини 10 йилдан кўпроқ бошқариб келаётган профессор Сергей Нетесов коронавируснинг «Дельта» штамми ўта юқори хавфли эканидан огоҳлантирди.

Унинг айтишича, «Дельта»нинг репродуктив (кўпайиш) кўрсаткичи деярли 5 га тенг. Солиштириш учун: ковиднинг олдинги талқинларида бу 2 га тенг эди. Яъни «Дельта» олдинги штаммлардан камида икки баравар тез кўпаяди. Ҳиндистонда пайдо бўлган штаммнинг бошқа штаммлардан асосий фарқи шунда.

Агар киши ниқоб тақмас экан, янги штаммни юқтириб олиш эҳтимоли камида икки баробарга ошади. Ёпиқ иншоотлардами, очиқ ҳаводами — фарқи йўқ, ушбу штаммнинг юқувчанлик даражаси жуда юқори, таъкидлади россиялик профессор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг