Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари 86 мингдан ошиб кетди

Карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари 86 мингдан ошиб кетди

Фото:«Xabar.uz»

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 86 411 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди. Улар:

- Тошкент шаҳрида – 15 900 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 13 847 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 12 845 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 7 526 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 5 818 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 5 488 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 4 914 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 4 780 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 3 391 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида – 3 137 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 2 779 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 2 615 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 2 589 та ҳолат;

Навоий вилоятида – 782 та ҳолатни ташкил этмоқда.

20 апрель куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида яшовчи Ергали Р., Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида яшовчи Шерали Х.лар рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.

Худди шу куни Тошкент шаҳар, Шайҳонтохур туманида истиқомат. Нодир П., М.Улуғбек туманида яшовчи 1962 й.т. Фарход П.лар ўз велосипедида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипедлари жарима майдончасига жойлаштирилган.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг