Жорий ҳафтада яна жазирама иссиқ бошланиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» жорий ҳафтада Ўзбекистон ҳудудида кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 32-35 даражани ташкил қилади, жанубда 38 даражагача исийди.
Эртага республикамиз ҳудудига Туркманистондан ҳаво оқими киришни бошлайди. Об-ҳавонинг қуруқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кўтарилади ва иқлимий меъёрларга етади, кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража, жанубда ва чўл зонасида 40 даражагача етади. Бундай ҳарорат иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради.
6-7 июлда республикада шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter